Буюртмалар навбати
Янги, йиғилмоқда, тайёр — ҳаммаси бир жойда. Телефон орқали келган буюртмани ҳам киритасиз.
Қурилиш моллари дўконлари учун
Усталар товар рўйхатини Телеграм орқали юборади, сиз йиғиб қўясиз. Навбат йўқ, қўнғироқ кам, буюртма кўп — омбор, нархлар ва ҳисоботлар билан битта тизимда.
Телеграмдаги Bazarchi орқали: каталогдан танлаб ёки рўйхатни матн қилиб ташлаб. Илова ўрнатиш шарт эмас.
Буюртма дарҳол панелингизда ва Телеграм гуруҳингизда. Омборчи йиғади ва «Тайёр» тугмасини босади.
Мижозга Телеграмда хабар ва олиб кетиш коди боради. Келиб, навбатсиз олиб кетади.
Буюртмадан омборгача — дафтар, Excel ва қўнғироқлар ўрнига.
Янги, йиғилмоқда, тайёр — ҳаммаси бир жойда. Телефон орқали келган буюртмани ҳам киритасиз.
Кирим, қолдиқ, филиаллар орасида кўчириш, инвентаризация. Қолдиқ буюртма билан автоматик банд бўлади.
Чакана, улгуржи, уста ва ҳамкор нархлари. Ҳар бир мижозга ўз нархи автоматик қўйилади.
Пештахтага QR қўясиз — мижоз сканерлаб дўконингизга қўшилади ва каталогни кўради.
Янги буюртма, кам қолган товар, кунлик ҳисобот — ўзингизга ва дўкон гуруҳига.
Тушум, фойда, энг кўп сотилган товарлар, етишмаган талаб ва ўлик захира.
Усталар ва харидорлар учун
Дўконнинг QR кодини сканерланг ёки ҳаволасини очинг — каталог, нархлар ва буюртма Телеграм ичида.
Телеграмда очишЁки овозли хабар — дўкон ўзи тушуниб, йиғиб қўяди (дўкон Pro тарифида бўлса).
Битта рўйхатни бир нечта дўконга юбориб, энг қулай таклифни танланг.
Ҳар бир обект учун алоҳида рўйхат, усталарингиз билан бирга.
14 кун ҳамма имконият бепул. Карта керак эмас.
Кичик ва ўрта дўкон учун ҳамма асосий нарса
199 000 сўм / ой
Ҳамма имкониятлар: таҳлил, акциялар, ўз бот, автоматик буюртма
499 000 сўм / ой
Тўлов нақд, карта ёки банк ўтказмаси орқали. Дўст дўконни таклиф қилсангиз — у биринчи тўловни қилганда иккалангизга +30 кун бепул.
Йўқ. Bazarchi Телеграм ичида очилади — QR кодни сканерлаш ёки ҳаволани босиш кифоя. Хоҳласа браузерда ҳам ишлайди.
14 кун ҳамма имконият бепул. Кейин тарифни танлаб, тўловни нақд, карта ёки банк ўтказмаси орқали қиласиз. Тўламасангиз, маълумотларингиз ўчмайди — фақат янги савдо тўхтайди.
Панел телефонда ҳам, компютерда ҳам ишлайди. Омборчи учун телефонда йиғиш режими ва штрих-код сканери бор.
Pro тарифида 10 тагача омбор ва филиал: қолдиқ ҳар бирида алоҳида, буюртма керакли филиалга йўналтирилади.
Ҳа, Pro тарифида АПИ ва вебҳоок бор: маҳсулот, қолдиқ, буюртма ва мижозлар маълумоти дастурларингизга узатилади.
Ҳар бир дўконнинг маълумоти алоҳида сақланади, фақат ходимларингиз кўради. Ходимларга рол берилади: раҳбар, менежер, омборчи.
Ариза 2 дақиқа олади. Тасдиқлангач, каталогни юклайсиз ва QR кодни пештахтага қўясиз.
Ариза юбориш